Қорақалпоғистонда поезд одамни босиб кетди

Crime

−

image

Ижтимоий тармоқларда поезд темирйўл рельсида одамни босиб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Транспорт прокуратураси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 24 март куни соат 16:00 ларда юз берган. “Қўнғирот-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Элликқала-Тўрткўл” бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган вақтида 1979 йилда туғилган фуқаро Х.Ш.ни босиб кетган ва у воқеа жойида вафот этган. Бунга фуқаронинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган.

“Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади Транспорт прокуратураси баёнотида.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends