Қорақалпоғистонда газчилар 171 нафар фуқаро номини сотиб, суюлтирилган газни ўмарди

Crime

image

Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида қарийб 370 млн сўмлик суюлтирилган газни ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти хабар берди.

Департаментнинг Амударё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Амударётумангаз” масъул шахслари 220,3 млн сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилгани аниқланган.

Маълум бўлишича, корхона масъуллари ўзаро тил бириктириб, 7 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 171 нафар фуқаронинг хонадонлари умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига уланганига қарамай, уларнинг номига электрон карталар очган.

Шундан сўнг ушбу хонадонларга суюлтирилган газ етказиб берилгани ҳақида сохта маълумотлар расмийлаштирилиб, газ растрата йўли билан ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, Департаментнинг Нуробод тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда “Нурободтумангаз” масъул шахслари суюлтирилган газни сотишдан тушган 148,3 млн сўм маблағни банкка топширмасдан, ўзлаштириб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Билдирилишича, ҳозирда жиноят ишлари доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида 1 млрд сўмдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 3 та ҳолат аниқланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends