Қорақалпоғистонда 3 кишига “права” олиб бермоқчи бўлган “уддабурон” ушланди

Crime

image

Қорақалпоғистонда 2100 АҚШ доллари эвазига “права” олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда, 3 нафар фуқарога танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, 2 100 АҚШ долларини олаётган шахс воқеа жойида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends