Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди
Local
−
14 May 2020 7954 1 minute
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан Хамраев Атаджан Каримович Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур қарор тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессиясига тақдим этилади.
Маълумот учун, Атаджан Хамраев ҳозирга қадар Жўқорғи кенгес раисининг ўринбосари сифатида фаолияти юритиб келаётган эди.
Мутахассислиги бўйича шифокор-терапевт бўлган Хамраев, тиббиёт фанлари доктори ҳисобаланади.