Қобулда масжид портлатилди. Имом ҳалок бўлди

Local

image

Бугун, 12 июнь куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги масжидда портлаш юз берди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.

Қобул ғарбий қисмидаги Шер Шаҳ Сури масжидида бомба портлатилиши натижасида тўрт киши, шу жумладан имом ҳам ҳалок бўлди. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, саккиз киши турли жароҳатлар олган.

Портлаш ким томонидан амалга оширилгани аниқ эмас. Ҳеч бир гуруҳ бу ҳодисани ўз зиммасига олгани йўқ.

Маълумот учун, Шер Шаҳ Сури масжиди Афғонистондаги катта масжидлардан бири ҳисобланади. Охирги ойда Афғонистонда портлашлар сони кескин ортди. Бундан аввалроқ, 2 июнда бошқа бир масжидда ҳам портлаш юз берган эди.

 
 

Rate Count

232

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends