Қизил китобга киритилган 11 бош жайронни овлаганлар ушланди
Local
−
28 May 2021 8190 1 minute
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида Қизил китобга киритилган жайронни овлаган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Экология қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди.
Ўрганишлар жараёнида Қўнғирот туманидаги “Жаслиқ” МФЙда яшовчи Т.Б. ва Б.Р. томонидан Устюрт текислигида ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 11 бош жайронни овлагани ҳамда 11 жуфт шохлар борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб тергов, суриштирув ишларни олиб бориш учун Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўтказилди.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November