Қизиқчи Украина Мудофаа вазирига ўринбосар бўлди

World

−

image

Комик шоу орқали танилган қизиқчи Алексей Рева Украина Мудофаа вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати ўзининг Telegram-каналида хабар берди. 

“Мудофаа вазирлиги жамоасини кучайтиришда давом этмоқдамиз. Ҳукумат майор Алексей Ревани Украина Мудофаа вазирининг рақамли ривожланиш, рақамли трансформациялар ва рақамлаштириш бўйича ўринбосари этиб тайинлади”, дейилади хабарда.

Рева мудофаа кучлари учун рақамли тизимлар ва сервис хизматларини ривожлантириш ҳамда армиядаги жараёнларни енгиллаштирадиган ва ҳарбий хизматчиларга ўз вазифаларини бажаришга ёрдам берадиган технологияларни жорий этиш учун жавобгар бўлади.

Нашрнинг қайд этишича, 2015 йилда Алексей Рева “Ҳазилкашни кулдиринг” шоуси ғолиби бўлган. Кейинчалик у “Мамахохотала” юмористик студиясининг актёри ва сценарийнависи бўлиб ишлаган.

Россия билан низо бошланганидан сўнг Рева эгизак акаси билан бирга Ҳарбий хизматга чақирув ҳудудий марказига хизматга кирган, кейинчалик Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси ва АТ-секторида ишлаб, ҳарбий хизматга борадиганларни ҳисобга олиш учун дастурий таъминот яратиш билан шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Олий Радаси Евгений Хмарани мамлакат Мудофаа вазири этиб тайинлаганди. Унинг номзодини зарур бўлган 226 та овоз ўрнига 312 нафар депутат қўллаб-қувватлаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends