Қирғизистондаги зилзила Наманганда сезилди
Local
−
03 December 2025 3685 1 minute
Бугун, 3 декабрь Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 5 балли зилзила қайд этилди. Унинг кучи Наманган вилояти ҳудудларида сезилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила соат 01:18 да содир бўлган. Эпимарказда сезилиш кучи 5 балл, магнитуда 3,7, чуқурлик 5 километрни ташкил қилган. Эпимарказ Тошкентдан 229 км жануби-шарқда жойлашган.
Ер силкиниши Наманган вилоятида 2 баллик куч билан, 36 км масофада сезилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилганди.
Live
All