Қирғизистонда президентлик сайловлари санаси ўзгарди
World
−
09:14 2233 2 minutes
Жогорку Кенеш (парламент) регламентида Қирғизистон президентининг навбатдаги сайловлари санаси ўзгартирилди. Ҳужжатда октябрь ойининг 3-якшанбаси ўрнига энди январнинг 4-чоршанбаси кўрсатилган. Тузатишлар ҳақидаги ҳужжатни давлат раҳбари Садир Жапаров имзолаган.
Қайд этилишича, тузатиш регламентнинг 132-моддасига тегишли. Сайлов санаси аввалроқ кўчирилганди – у сайловлар тўғрисидаги конституциявий қонунда мустаҳкамлаб қўйилган эди. Бироқ Жогорку Кенеш регламентида аввалги шакллантириш сақланиб қолган. Энди ҳужжатлар бир-бирига мувофиқлаштирилган.
Сайлов тўғрисидаги қонунга кўра, навбатдаги овоз бериш амалдаги президентнинг ваколат муддати тугайдиган йилнинг январь ойидаги 4-чоршанбасида ўтказилади. 2027 йилда бу 27 январга тўғри келади. Парламент сайловларни овоз бериш кунига камида тўрт ой қолганда тайинлаши керак.
Регламентга тузатиш киритиш тўғрисидаги қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Маълумот учун, Қирғизистонда охирги президентлик сайлови 2020 йил октябрь ойидаги парламент сайловларидан сўнг юзага келган сиёсий инқироз ва собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг истеъфоси ортидан 2021 йил 10 январда муддатидан илгари ўтказилган эди. Ушбу сайловда сайловчиларнинг 39,7 фоизи иштирок этган ва унда Садир Жапаров 79,2 фоиз овоз тўплаб, ишончли ғалабани қўлга киритган. Навбатдаги президентлик сайловлари 2027 йил 27 январь, чоршанба куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садир Жапаров “Қирғизистон Республикаси Президенти ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатлари сайлови тўғрисида”ги Қирғизистон Республикаси конституциявий қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги конституциявий қонунни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All