Қирғизистонда амалдорларга қўшимча даромад олишга рухсат берилади

World

−

image

Қирғизистонда сиёсий ва махсус лавозимларни эгаллаб турган давлат ва муниципал хизматчиларнинг ишлаш қоидалари ўзгартирилди. Эндиликда улар муайян шартларга риоя қилган ҳолда ҳақ тўланадиган қўшимча фаолият билан шуғулланишлари мумкин. Тегишли фармон мамлакат ПрезидентИ Садир Жапаров томонидан имзоланди.

Ўзгартиришлар Президентнинг 2025 йил 4 июндаги “Сиёсий давлат лавозимлари, махсус давлат лавозимлари ва сиёсий муниципал лавозимлар тўғрисида”ги 175-сонли фармонига киритилган.

Ҳужжатга мувофиқ, амалдорларга тегишли касбий соҳада қўшимча ҳақ олган ҳолда таълим, экспертлик, илмий ва бошқа ижодий фаолият билан шуғулланишга рухсат берилади. Бироқ бунинг учун хизматчини лавозимга тайинлаган шахс билан келишиш талаб этилади. Шу билан бирга, қўшимча иш асосий хизмат вазифаларини бажариш сифати ва ҳажмига таъсир қилмаслиги, шунингдек, манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқармаслиги лозим.

Хизматчиларнинг жамоат бирлашмалари таркибида ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи алоҳида мустаҳкамланди. Гап, хусусан, соғлиқни сақлаш, таълим, хайрия ва волонтёрлик соҳаларида фаолият юритувчи ташкилотлар ҳақида бормоқда.

Яна бир ўзгариш меҳнат таътилларига тааллуқли. Эндиликда амалдорни унинг розилигисиз таътилдан муддатидан олдин чақириб олиш мумкин эмас. Бунда розилик телефон, рақамли алоқа воситалари ёки бошқа усуллар орқали олиниши мумкин.

Бундан ташқари, хизматчилар ҳуқуқлари рўйхатига қарорлар қабул қилишда, шунингдек, уларни тайёрлаш ва кўриб чиқишда иштирок этиш ҳам киритилган. 

Фармон амалдорларнинг нотижорат ташкилотлар раҳбар органларидаги иштирокига оид чекловларга ҳам аниқлик киритади. Хусусан, гап васийлик ва кузатув кенгашлари ҳақида бормоқда. Бундай иштирокка қонунчилик ва халқаро шартномаларда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек, Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбарининг қарори ёхуд келишуви асосида йўл қўйилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends