Қирғизистон ва Қозоғистон Рамазон ойи қачондан бошланишини эълон қилди
World
−
13:11 4846 1 minute
2027 йилда Қирғизистонда Рамазон ойи 8 февралда бошланиши мумкин. Рўза бошланишининг аниқ санаси ой яқинлашганда эълон қилинади. Бу ҳақда мамлакат муфтийятига таяниб, “24.kg” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳам келгуси йил учун диний саналар тақвимини эълон қилган. Унга кўра, Рамазон ойи 8 февралда бошланади. Қадр кечаси 5 мартдан 6 мартга ўтар кечаси, Рамазон ҳайити 9 мартда, Қурбон ҳайити эса 16–18 май кунлари нишонланади.
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси маълумотига кўра, ҳижрий ойларнинг бошланиши халқаро астрономик тадқиқот марказлари маълумотлари асосида белгиланади. Бироқ янги ойнинг кўринишига қараб, диний байрамларнинг аниқ саналари бир кун олдинга ёки орқага сурилиши мумкин.
Нашрга кўра, сўнгги етти йил давомида Қирғизистон ва Қозоғистонда рўза бир кунда бошланган. Жумладан, 2020 йилда 24 апрель, 2021 йилда 13 апрель, 2022 йилда 2 апрель, 2023 йилда 23 март, 2024 йилда 11 март, 2025 йилда 1 март ва 2026 йилда 19 февраль куни рўза бошланган. 2027 йилда ҳам икки мамлакатда рўза бир кунда бошланиши мумкин. Бироқ Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси якуний сана ҳозирча тасдиқланмаганини билдирган.
Live
All