Қирғизистон президентлигига номзодлар сони 10 нафарга етди

World

−

image

Мамбетюнус Абилов Марказий сайлов комиссиясини Қирғизистон президентлигига номзодини қўйиш нияти ҳақида хабардор қилиб, мамлакатдаги олий давлат лавозимига ҳисоб бўйича 10-номзодга айланди. Бу ҳақда республика МСК хабар берди. 

“Бугун, 12 ноябрь куни Абилов Мамбетюнус Абилович Қирғизистон Республикаси Сайлов ва референдумлар ўтказиш бўйича марказий комиссиясига ўзини ўзи кўрсатиш тартибида Қирғизистон Республикаси президентлигига номзодини илгари суриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Абилов МСК раиси лавозимида ишлаган, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига раҳбарлик қилган, республиканинг Туркиядаги элчиси бўлган.

Сайловларда иштирок этиш нияти тўғрисидаги аризаларни аввалроқ амалдаги давлат раҳбари Садир Жапаров, Россия–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси бошқарувининг собиқ аъзоси Аймен Касенов, Чуй вилояти туманларидан бирининг собиқ раҳбари Азамат Эсенбеков, Қирғизистон Молия полициясининг собиқ раҳбари Сиймик Жапикеев, тадбиркор Акай Хидиров, қирғиз коммунистлари етакчиси Исҳоқ Масалиев, собиқ депутат Бақтибек Холмаматов, Давлат миграция хизматининг собиқ раҳбари Бақитбек Одилов ва тадбиркор Амур Айба Медер топширган.

Қирғизистонда президентлик сайловлари 2027 йил 27 январга белгиланган. Номзодларни кўрсатиш 13 ноябрь куни якунланади, шундан сўнг уларни рўйхатга олиш жараёни бошланади. Бунинг учун улар сайловчиларнинг камида 30 мингта имзосини тўплашлари ва 1 миллион сом ($11,4 минг) миқдорида гаров пули киритиши зарур.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends