Қибрайда ариқда оқиб кетаётган 2 ёшли қизча қутқариб қолинди (видео)
Local
−
25 June 2023 14909 1 minute
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 18 ёшли йигит ариқда оқиб кетаётган қизчани қутқариб қолди. Бу ҳақда Қибрай туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, воқеа жорий йилнинг 18 июнь куни соат 19:05 атрофида Қибрай туманидаги “Хўжақўрғон” маҳалласида содир бўлган. Маҳалладан оқиб ўтувчи Оқтепа каналига қўшилувчи ариқда 2 ёшли қиз оқиб кетаётганида уни 18 ёшли Юсуфбек Тожибоев қутқариб қолган.
Қизнинг отасининг сўзларига кўра, М.А. шифохонага олиб борилган ва икки соатлик шифокор кўригидан ўтказилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Қизчани қутқарган Юсуфбек Тожибоевга туман ФВБ ходимлари томонидан ташаккурнома ва совға топширилган.
Live
All