Кэррик “Манчестер Юнайтед” раҳбариятидан норози – ОАВ
Sport
−
12:12 555 1 minute
Майкл Кэррик “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи лавозимидан бўшатилганидан норози ва клуб директорлар кенгашига эътироз билдирмоқда. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, Майкл Кэррик “Манчестер Юнайтед”даги ишдан бўшатилиш жараёни қандай кечганидан норози бўлган.
Кеча, 12 ноябрь куни эрталаб Кэррик клубнинг Каррингтондаги машғулот базасида бош ижрочи директор Омар Беррада ва футбол директори Жейсон Уилкокс билан учрашган. Суҳбат давомида унга жамоа бош мураббийи лавозимидан бўшатилгани маълум қилинган.
Нашр маълумотига кўра, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Кэррикнинг норозилиги сабабларини тушунади. Шу билан бирга, клубдаги вазият қандай ривожланганидан афсусда эканини билдирган. Раҳбарият қарор қабул қилиш жараёнида имкон қадар шаффофликка риоя қилишга ва белгиланган тартиблар асосида иш кўришга ҳаракат қилганини таъкидлаган.
Маълумот учун, Англия Премьер-лигасида 10 та турдан сўнг “Манчестер Юнайтед” 8 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 18-ўрнида бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино “Манчестер Юнайтед” жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланиши ҳақида хабар берилганди.
Live
All