Қашқадарёда 4 яшар бола номаълум касалликдан вафот этди
Local
−
24 June 2022 20193 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 4 ёшли бола "номаълум" касалликдан вафот этганлиги, айни пайтда унинг 6 ёшли оила аъзоси ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётганлиги, шифокорлар уларга ташхис қўя олишмаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Хабарларда касалликни аниқлаш учун Самарқанддан ҳам шифокорлар чақирилгани, аммо улар ҳам ташхис қўя олмагани айтилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат маxсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатни ўз назоратига олган. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October