Қаршида психотроп дори сотаётган фельдшер қўлга тушди

Crime

image

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида тез тиббий ёрдам станцияси бригада фельдшери психотроп дориларни сотаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида Қарши шаҳри, “Қорлиқбоғот” маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо мажмуаси ёнида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Касби тумани тез тиббий ёрдам станцияси бригада фельдшери вазифасида ишловчи шахс фуқарога уч турдаги жами 200 дона дори воситаларини 15 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, олинган 300 мг дозадаги 60 дона таблетка таркибида 18 грамм инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи модда мавжудлиги аниқланган.

Шунингдек, департаментнинг Чилонзор туман бўлими ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро харидорга беш дона ҳамда уч қути инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини жами 295 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, ундан таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган баҳоси 388 миллион 352 минг сўмлик жами 1156 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида наркосавдогарлар 12,7 кг наркотик билан қўлга тушган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends