“Қамчиқ”да фура ёниб кетди
Crime
−
19 September 2025 8338 1 minute
Кеча, 18 сентябрь куни “Қамчиқ” довонида Volvo русумли юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 22:35 да “Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг “Водий-Тошкент” йўналишида Volvo русумли юк машинаси ҳаракатланаётганида, унинг тиркамасида ёнғин келиб чиққан. Тиркамада эса қурилиш маҳсулотлари бўлган.
Хабарга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 22:47 да етиб бориб, ёнғин соат 23:42 да ўчирилган.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олган фуқаролар тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида Iveco юк машинаси ёниб кетганди.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September