Қачон ЙПХ ходими ҳайдовчининг машинадан тушишини талаб қилиши мумкин?
Local
−
03 June 2019 8482 1 minute
Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинишича, қуйидаги ҳолларда йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли:
• транспортдаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;
• ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;
• транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;
• транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;
• ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;
• ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши (чарчоқлик ва бетоблик) мумкин бўлган ҳолларда.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28