Ижобий санитария хулосаси эвазига тадбиркордан пора олган “СЕС” бошлиғи ушланди
Crime
−
30 July 3981 1 minute
Самарқанд вилоятида тадбиркордан санитария-эпидемиологик хулоса тайёрлаб бериш эвазига пора талаб қилган мансабдор шахс аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг бўлинма бошлиғи ўзининг мансабдор танишлари орқали якка тартибдаги тадбиркорга тегишли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи учун санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб бериш эвазига 9 миллион сўм талаб қилган.
Аввалроқ 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўм олган мазкур шахс сўралган пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ, Бош прокуратуранинг ИЖҚКД ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги тизимида коррупция билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар аниқланган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August