ISUZU пиёдаларга йўл бераётган Nexia’га бориб урилди. 1 киши вафот этган
Local
−
01 June 2021 6016 1 minute
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 31 май куни соат 12:21 ларда Пахтачи тумани “Боймат” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 “Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши” автомобиль йўлининг 124-километрида Р.А. бошқарувидаги Nexia ўтиш йўлакчасидаги пиёдаларга йўл бериш учун тўхтаган вақтида, шу йўналиш бўйлаб орқа томонидан, оралиқ масофани сақламасдан келаётган ISUZU автомобили билан тўқнашган.

Nexia ичида бўлган йўловчи кўрсатилган муолажаларга қарамай тиббиёт бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August