Истеъфосини эълон қилган мураббий клубда қоладиган бўлди

Sport

image

Исмоил Картал Туркиянинг “Фенербаҳче” футбол клуби бош мураббийи лавозимида қолишда давом этади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни “Фенербаҳче” Чемпионлар лигасининг очилиш ўйинида Италиянинг “Рома” жамоасини ўз майдонида қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Учрашувдан сўнг туркиялик мутахассис истеъфога чиқишини маълум қилганди. Бироқ клуб бош мураббийи билан ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилди.

“Исмоил Картал ўз вазифасини бажаришда давом этмоқда. Жамоа унинг раҳбарлигида кейинги учрашувга тайёргарликни давом эттиради”,  дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, 65 ёшли Картал йилнинг июнь ойида тўртинчи марта “Фенербаҳче” бош мураббийига айланди. Унинг раҳбарлигида клуб 2014 йилда Туркия Суперкубогини қўлга киритган ва 18 йил ичида илк бор Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends