Исроилнинг Ливанга ҳужумлари оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди
World
−
19 June 1894 2 minutes
Исроилнинг Ливан жанубига берган зарбалари оқибатида камида 15 киши, норасмий манбаларга кўра, 23 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ливаннинг давлат ахборот агентлиги NNA хабар берди.
Маҳаллий аҳоли ва оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, бугун, 19 июнь куни Исроил авиацияси ва артиллерияси Набатия вилоятидаги бир нечта аҳоли пунктларини нишонга олган. Манба бу ҳужумларни сўнгги ҳафталардаги энг кучли бомбардимонлардан бири деб баҳолаган.
Исроил армияси эса зарбалар “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига тегишли жангчилар ва инфратузилма объектларига қарши қаратилганини даъво қилган. Тель-Авив бу амалиётларни Эрон қўлловидаги гуруҳ томонидан сулҳ шартлари мунтазам бузилаётганига жавоб сифатида изоҳлаган.
Ҳужумлар Исроил бир кун аввал Ливан жанубида кенгайтирилган ҳарбий назорат ҳудудини кўрсатувчи харитани эълон қилганидан кейин содир бўлган. Исроил ушбу ҳудуддан ташқарида ҳам зарбалар бериш эҳтимолини истисно қилмаган. Бу эса АҚШ ва Эрон ўртасидаги муваққат тинчлик келишувининг тақдири борасида саволларни кучайтирмоқда.
Келишувга кўра, минтақадаги барча фронтларда, жумладан Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши, шунингдек Ливаннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига ҳурмат кўрсатилиши лозим.
Исроилнинг юқори лавозимли расмийларидан бири мамлакат ҳукумати АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти билан жанубий Ливан ҳудудида Исроил қўшинларини сақлаб қолиш бўйича “мураккаб музокаралар” олиб бораётганини айтган.
Маълумот учун, Исроил Ливан жанубидан қўшинларини олиб чиқиш чақириқларини рад этиб келмоқда. Шу билан бирга, “Ҳизбуллоҳ” ҳам Исроил позицияларига ҳужумларни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил Мудофаа кучлари Жанубий Ливандан олиб чиқилмаслигини маълум қилган эди.

Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August