Исроилнинг Ливанга ҳужумида камида 100 киши ҳалок бўлди (видео)
World
−
23 September 2024 5233 1 minute
Исроил ҳаво кучларининг Ливан жанубидаги аҳоли пунктларига зарбалари оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлди, 400 дан ортиқ одам яраланди. Бу ҳақда “Al Mayadeen” телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, Исроил Нақурадаги тураржойни нишонга олган, қурбонларни эвакуация қилиш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Тир тумани, Нақура ва энг ғарбий Зибқин қишлоғи, Ал-Хиям шаҳрининг турли ҳудудлари, шунингдек, Тайбеҳ, Дайр Серян ва Води ал-Ҳужайр шаҳарлари ҳудудига зарбалар берилмоқда. Исроил бу ҳужумлар давомида “Ҳизбуллоҳ”нинг 300 та нишонига зарба бергани ҳақида хабар қилган.
Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида болалар, аёллар, шунингдек, қутқарувчилар ҳам бор.
Ливаннинг муваққат Бош вазири Нажиб Микати бугун, 23 сентябрь куни ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Исроилнинг Ливанга бўлган тажовузкорлигини геноцид деб атади. Шунингдек, у БМТ ва нуфузли давлатларни адолат тарафида туришга ҳамда Ливанга тажовузни тўхтатишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати нишонларига кенг кўламли зарбалар бераётгани ҳақида хабар берган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September