Исроилга янги Президент сайланди
World
−
03 June 2021 13207 1 minute
Яҳудийлар агентлиги (“Соҳнут”) раҳбари Ицхак Герцог Исроил парламенти — Кнессетда яширин овоз бериш орқали Исроил Президенти этиб сайланди. Бу ҳақда “Kan” радиоси орқали хабар берилган.
Биринчи босқичда у 120 депутатдан 87 та овоз олган. Герцогнинг рақиби Мирьям Перец эса 26 та овоз тўплаган.
“Мен Ицхак Герцогни давлат Президенти этиб сайлангани билан табриклайман ва унга Исроилнинг барча фуқаролари номидан катта муваффақиятлар тилайман”, деб ёзган Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Twitter’даги саҳифасида.
Маълумот ўрнида, бунгача Реувен Ривлин етти йил давомида Исроил Президенти лавозимини эгаллаб келган.
Аввалроқ, Биньямин Нетаньяху мамлакат ташқи разведкаси — “Моссад”нинг янги директори Давиду Барнеага муҳим топшириқ бергани ҳақида хабар бергандик.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August