Исроил Миллий хавфсизлик вазири аварияга учради (видео)
World
−
26 April 2024 10422 1 minute
Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ЙТҲга учради ва шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда "Al-Arabiya" хабар берди.
"Ўзининг шафқатсизлиги билан машҳур бўлган Итамар Бен-Гвир мамлакатнинг марказий қисмидаги Рамла шаҳрида аварияга учради. Аввалроқ у ерда 18 ёшли қиз пичоқланган эди", деб ёзади нашр.
Маълум бўлишича, вазирнинг машинаси ағдарилиб кетган. Маҳаллий нашрлар Бен-Гвирнинг енгил тан жароҳати олгани ва дарҳол шифохонага ётқизилганини ёзган. Лекин вазирнинг автомобили ЙТҲга учраши сабаблари очиқланмаган.
Воқеа жойидан олинган суратларда унинг хизмат машинаси тўнкарилиб ётгани, олд томонида эса пачақланган автомобиль турганини кўриш мумкин. Полиция ҳалокат сабабларини ўрганаётгани айтилмоқда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September