Исроил Ливан ҳудудига ҳужум қилди
Local
−
09 October 2023 19033 1 minute
Исроил ҳарбий вертолётлари Ливан ҳудудига ҳужум қилишни бошлади. Бу ҳақда Исроил армияси (ЦАХАЛ) Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Times of Israel” нашрининг ҳарбий мухбири Эммануэль Фабианнинг ёзишича, Исроил ҳарбий кучларининг вертолётлари Ливан чегарасида жойлашган “Ҳизбуллоҳ” кузатув постига зарба берган.
Маълумот ўрнида, “Ҳизбуллоҳ” ўз аъзолари Исроилга бостириб кирганини рад этиб келмоқда. “Reuters” агентлиги Ливан ва мамлакатнинг чегарадош минтақасидаги хавфсизлик манбалари бир гуруҳ эркаклар Исроил билан чегарага яқинлашгани ва улардан бири Исроил кузатув постига қарата ўт очганини тасдиқлаган.
Аввалроқ, Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини кенг кўламли блокадага киришаётганини маълум қилган эди.
Live
AllBayden va uning rafiqasi hujumga uchradi
11 November
11 November