Испаниянинг мағлубиятсиз серияси 42 та ўйинга етди
Sport
−
10:17 289 2 minutes
Кеча, 6 октябрь куни Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида сафарда Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, испанларнинг мағлубиятсиз серияси рекорд даражага – 42 та ўйинга етди.
Меҳмонлар таркибида Микель Мерино 61- ва 89-дақиқаларда гол урди. Хорватиянинг ягона голига Иван Перишич 17-дақиқада муаллифлик қилди. Перишич 80-дақиқада майдондан четлатилгани сабабли мезбонлар учрашувнинг сўнгги қисмида бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.Шу тариқа, Испания терма жамоаси ўз тарихидаги энг узоқ мағлубиятсиз серияни 42 та ўйинга етказди.
Испания Италия терма жамоасининг 2018-2021 йилларда Роберто Манчини бошчилигида қайд этган 37 та ўйинлик мағлубиятсиз серияси рекордини янгилаган эди.
Миллатлар лигасининг дастлабки 4 турида Испания Англияни 3:2, Хорватияни 4:1 ва 2:1, Чехияни эса 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Испания Миллатлар лигаси элита дивизиони 3-гуруҳида 12 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жамоа чорак финалга йўл олган иккинчи терма жамоага айланди. Бундан аввал Португалия плей-офф босқичига чиқишни кафолатлаган эди.
Куннинг бошқа учрашувида Англия ўз майдонида Чехияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Англия ҳужумчиси Ҳарри Кейн икки марта гол уриб, терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи рекордини такрорлади – 125 та учрашув.
Маълумот учун, Англия 9 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Хорватия 3 очко билан учинчи, Чехия эса очкосиз сўнгги ўринда.
Кейинги турда Испания жорий йилнинг 12 ноябрь куни сафарда Чехияга қарши ўйнайди. Англия эса шу куни Хорватияни қабул қилади.
Live
All