Испания портлаш ва отишма: полициячи ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди (видео)

World

−

image

Бугун, 10 ноябрь куни Испания шимолидаги Овьедо шаҳрида қўлбола қурилманинг портлаши оқибатида Миллий полиция ходими ҳалок бўлди, яна бир ходим оғир жароҳат олди. Ҳодиса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Вильяфрия туманидаги отишма ҳақидаги чақирув бўйича етиб борганидан сўнг юз берган. Бу ҳақда Миллий полиция вакили Педро Агуадога таяниб, “Europa Press” хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, эрталаб бир эркак оилавий низо фонида 17 ёшли қизга ўқ узган. Жабрланувчининг отаси уни шифохонага шахсан ўзи олиб боришга уринган, гувоҳлар эса полицияни чақирган.

Воқеа жойига етиб борган полициячилар бинонинг кириш қисмида ичида “милтиллаб турган чироғи” бўлган шубҳали рюкзакни топган. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида буюм кўчага олиб чиқилган. TEDAX отряди сапёрлари ва кинологлар томонидан кўздан кечирилаётган вақтда қурилма портлаган. Оқибатда кинология хизматининг 60 ёшли кичик инспектори Хуанхо ҳалок бўлган, TEDAX’нинг 53 ёшли ходими эса оёғидан айрилган.

Жабрланган қизнинг ўзи Астурия Марказий шифохонасига олиб борилган. Унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Отишмада ва портловчи қурилмани ўрнатишда гумонланаётган шахс яширинган. Уни қидириш ишлари давом этмоқда. Бомбани ҳаракатга келтиришнинг аниқ усули ҳозирча аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 7 ноябрь куни қуролланган 24 ёшли эркак машинада Краковнинг Бош бозор майдонига учиб кирган ва йўловчиларга қарата ўт очган эди. Отишма оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 16 киши, шу жумладан икки нафар полициячи жароҳат олди. Отишма содир этган шахс полиция билан отишмада яраланиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди.

Текширув давомида Михал Оксинский ўз оиласининг уч аъзосини ҳам ўлдиргани маълум бўлди. Островец-Свентокшиский шаҳридаги хонадонда унинг ота-онаси ва синглисининг жасади топилган. 

Польша Бош вазири Дональд Туск содир бўлган воқеани теракт деб атади. Президент Кароль Навроцкийнинг қарори билан мамлакатда 8 ва 9 ноябрь кунлари миллий мотам деб эълон қилинди. Краковда эса мотам 11 ноябргача давом этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends