“Интер” футболчиси “Ал-Наср”га ўтади

Sport

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби “Интер” ярим ҳимоячиси Марсело Брозович ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. 

Қайд этилишича, Италия клуби “Ал-Наср” 30 ёшли футболчи борасида музокараларни якунлаган. Унга кўра, “Интер” Брозовични 23 миллион еврога сотишга розилик берган.

Ярим ҳимоячи янги жамоада 3 йилга мўлжалланган шартнома асосида йилига 20 миллион евро маош олади.

Маълумот учун, хорватиялик футболчи 2022/2023 йилги мавсумда миланликлар таркибида 40 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол ва 6 та ассист қайд этди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends