Instagram илованинг махсус версияси устида ишлашни тўхтатди 

Tech News

image

Instagram ижтимоий тармоғи Kids иловасининг махсус версиясини ишлаб чиқишни тўхтатди. Бу ҳақда “The Independent” нашри хабар берди.  

Бу илова 10 ёшгача бўлган болаларга Instagram’га киришга рухсат берарди. Instagram раҳбари Адам Моссери эса лойиҳанинг тўхтатилишини эълон қилди. 

Унга кўра, энди ишлаб чиқувчилар 10 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўсмирларга мўлжалланган илова версияси устида ишлайди. Ҳозирда компания сиёсати 13 ёшга тўлмаган ҳар бир кишига хизматдан фойдаланишни тақиқлайди. 

Таъкидланишича, америкалик ҳуқуқ ҳимоячилари ва қонунчилар Instagram Kids хизматининг очилишига қарши чиққан. 

Аввалроқ, Instagram фойдаланувчилари шахсий маълумотларни киритишдан бош тортса, уларнинг хизматдаги постларга кириши тўсиб қўйилиши ҳақида хабар бергандик.  

Маълумот ўрнида, оммабоп Instagram 2010 йил октябрь ойида ишга туширилган.


Rate Count

50

Rating

3

Rate this article

Share with your friends