Instagram’да ҳикояни таҳрирлаш имкони пайдо бўлди

Tech News

−

image

Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларга Stories’да жойланган ҳикояларни 15 дақиқа ичида таҳрирлаш имкониятини тақдим этди. Энди фойдаланувчилар ҳикоялардаги матн, мусиқа, стикер ва расмларни жойлангандан кейин ҳам ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Instagram раҳбари Адам Моссери маълум қилди.

Маълумотларга кўра, таҳрирлаш жараёнида фойдаланувчилар ҳикоядаги кўришлар, лайклар ва жавобларни йўқотмайди. 

Ҳикояни таҳрирлаш учун экраннинг пастки ўнг бурчагидаги учта нуқта белгиси босилади ва тегишли функция танланади.

Маълумот учун, Instagram дунёдаги энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири бўлиб, ундан ҳар ойда тахминан икки миллиард киши фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Instagram ижодкорларга янги видеоплатформасига узун форматли контент жойлаштириш эвазига 500 минг долларгача ҳақ таклиф қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends