Инсон қадри ҳар қандай ҳарбий салоҳиятдан устун – Саида Мирзиёева (видео)

Local

image

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон учун инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳар қандай ҳарбий ҳамда иқтисодий салоҳиятдан устун туришини айтди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева бугун, 24 сентябрь куни БМТ бош қароргоҳида бўлиб ўтаётган ташкилотнинг 81-Бош Ассамблеяси доирасида сўзлаган нутқи давомида маълум қилди.

Саида Мирзиёевага кўра, мамлакатлар олдида “қайси томонни танлайсиз?“ деган савол қўйилмоқда. Президент Администрацияси раҳбари бу саволга Ўзбекистоннинг позициясини билдириб ўтди.

“Ўзбекистоннинг жавоби аниқ. Бизнинг танловимиз – инсон қадри“, деган Саида Мирзиёева.

Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбарининг қайд этишича, Ўзбекистон таълим олиш, касб эгаллаш ва ўз келажагини ўзи белгилашга қатъий қарор қилган ёшларни танлайди. Мамлакат давлатчилигининг ҳақиқий қудрати эса ҳарбий ёки иқтисодий салоҳият билан ўлчанмайди.

“Мамлакат қудрати, аввало, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини қай даражада ҳимоя қила олиши билан белгиланади“, дея қўшимча қилган Саида Мирзиёева.

Шу билан бирга, Президент Администрацияси раҳбари тинчлик, тараққиёт ва инсон қадри – учта алоҳида мақсад эмас, балки ягона ва яхлит вазифа сифатида кўрилишини айтган.

Аввалроқ, Саида Мирзиёева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 81-Бош Ассамблеясидаги мазкур нутқида Ўзбекистон келгуси йилда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилишини маълум қилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends