Имрон Хон шифохонадан яна қамоқхонага қайтарилди

World

image

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон Исломободдаги Shifa International Hospital шифохонасида бир неча соат тиббий кўрикдан ўтгач, яна Адиала қамоқхонасига қайтарилди. Бу ҳақда “Reuters“ хабар берди.

Қайд этилишича, 73 ёшли сиёсатчи Олий суд қарорига мувофиқ кеча, 20 август куни кечаси қамоқхонадан шифохонага олиб борилган. У ерда тиббий текширувдан ўтказилганидан сўнг бугун, 21 август куни яна қамоқхонага қайтарилган.

Имрон Хоннинг партияси – Покистон Теҳрик-э-Инсаф вакили собиқ бош вазирнинг Равалпиндидаги Адиала қамоқхонасига олиб кетилганини тасдиқлаган.

Хоннинг адвокатлари унинг соғлиғи қамоқда ёмонлашгани ва ўнг кўзидаги кўриш қобилияти сезиларли даражада пасайганини билдирмоқда. Ҳукумат эса тиббий хулосаларда зудлик билан даволанишни талаб қиладиган ҳолат аниқланмаганини таъкидлаган.

Маълумот учун, Имрон Хон 2018 йилдан 2022 йилгача Покистон бош вазири лавозимини эгаллаган. Унга нисбатан бир нечта жиноят иши қўзғатилган. 2023 йилдан бери собиқ бош вазир Тошахона давлат хазинасида сақланаётган қимматбаҳо буюмларни сотганлик айблови билан 14 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Покистон Олий суди шу ҳафта Имрон Хонни 48 соат ичида Исломободдаги Shifa International Hospital шифохонасига ўтказиш ҳамда унинг шахсий шифокори ҳам қатнашадиган тиббий комиссия кўригидан ўтказишни буюрган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends