Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди

Local

image

Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар қабул қилиш бошланди. Аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz  платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

Бунда номзодлар платформада:

•    ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
•    диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
•    ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Аризалар 10 августга қадар қабул қилинади.


Rate Count

579

Rating

3

Rate this article

Share with your friends