Икки вилоятда наркосавдогарлар 5,5 кг “опий” билан қўлга тушди

Crime

−

image

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида жами 5,5 килограммга яқин “опий” моддаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Божхона ва Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мамлакатга контрабанда йўли билан олиб келинган катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинган.

Хусусан, олинган тезкор маълумот асосида Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1973 й.т. фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада, у ҳовлисига соф оғирлиги 4 кг 988 гр бўлган “опий” моддасини кўмиб қўйганлиги аниқланиб, ушбу тақиқланган модда ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона ва Ички ишлар бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўшни давлатдан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси фош этилган.

Жумладан, “Сурхондарё – Хоразм” йўналишида Cobalt русумли автомашинада ҳаракатланаётган, тезкор ходимлар томонидан олдиндан кузатувга олинган Термиз шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. 2 нафар фуқаро “Саримой” блок-постида тўхтатилган. Уларга тегишли уяли алоқа воситалари кўздан кечирилганда А-380 халқаро автомобиль йўлининг Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги маълум бўлган ҳамда ушбу локациядан 539 гр “опий” моддаси олинган.

Аниқланишича, қонунбузарлар уни Хоразм вилоятида сотишни режалаштиришган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246- модда ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 2 кг 18 грамм “опий”ни 20 минг долларга сотган қўшни давлатнинг икки фуқароси ушланганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends