Гвардиола АҚШ терма жамоасини бошқаришдан бош тортди – ОАВ

Sport

−

image

“Манчестер Сити”нинг собиқ бош мураббийи Пеп Гвардиола таклифларга қарамай, АҚШ миллий терма жамоасини бошқаришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда “The Telegraph” нашрининг хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис мураббийлик фаолиятидан бир йиллик танаффус олишга қарор қилган. Шу сабабли у яқин 12 ой давомида бошқа жамоалардан тушадиган таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас.

Аввалроқ, Маурисио Почеттинонинг АҚШ терма жамоасидан кетиши эҳтимолидан сўнг Гвардиола мазкур лавозимга асосий номзодлардан бири сифатида кўрсатилган эди.

Шу билан бирга, 55 ёшли мутахассис келажакда миллий терма жамоа билан ишлашга қизиқиш билдирган. Бироқ у яқин орада мураббийлик фаолиятига қайтишни режалаштирмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маурисио Почеттино “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи этиб тайинланган ва жорий йилнинг 18 ноябрдан расман иш бошлаши кутилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends