“Golden Boy”га қимматбаҳо машина ҳайдаш тақиқланди
Sport
−
17:20 294 1 minute
“Барселона” ҳимоячиси, жорий мавсумдаги “Golden Boy” мукофоти ғолиби Пау Кубарсининг ота-онаси ўғлига клуб томонидан совға қилинган янги автомобилни ҳайдашни тақиқлади. Бу ҳақда Кубарси “The Athletic” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Мен машиналарни яхши кўраман. Вақти-вақти билан янги моделларни кўриб тураман. Аммо ота-онам 19 ёшимда қимматбаҳо машина ҳайдашимни истамайди. Улар бироз кутишим, улғайишим ва тажриба орттиришим кераклигини айтишди”, дейди Кубарси.
“Барселона”нинг ҳомийларидан бири бўлган Испаниянинг Cupra автомобиль ишлаб чиқарувчиси ҳар йили жамоа футболчиларига янги машиналар тақдим этади. Бироқ Кубарсининг ота-онаси 19 ёшли ўғлининг қимматбаҳо автомобиль бошқаришини маъқулламаган. Шу сабабли, футболчи ҳанузгача оиласига тегишли эски машинадан фойдаланмоқда. Янги Cupra автомобили эса отасига берилган.
Маълумот учун, “Барселона” ҳимоячиси Пау Кубарси 2026-2027 йилги мавсумда барча мусобақаларда 13 та учрашувда майдонга тушган. 19 ёшли испаниялик футболчи ушбу баҳсларда гол урмаган бўлса-да, икки марта голли узатмани амалга оширган. Ла Лига доирасида эса 9 та ўйинда иштирок этиб, майдонда жами 782 дақиқа ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пау Кубарси Испания терма жамоаси сафида Англияга қарши ўйинда жароҳат олганди.
Live
All