Германия Украинага 25 та Leopard юборди

World

image

Ўтган ҳафтада Германия Киевга аввалдан ваъда қилинган Leopard 1A5 танкининг яна 25 тасини етказиб берди. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазирлиги сайтидаги янгиланган рўйхатда маълум қилинди.

Рўйхатга кўра, янги ёрдам партияси разведкачи дронлар ва радарларни ҳам ўз ичига олади.

Маълумот учун, охирги бир ярим йил ичида Украинага Германиядан кўрсатилган гуманитар, молиявий ва ҳарбий ёрдамнинг умумий ҳажми қарийб 24 миллиард еврони ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия Мудофаа вазирлиги Украинага бир миллиард евродан ортиқ ҳарбий ёрдам пакети тақдим этилишини эълон қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends