Германия Украинага 1 млрд евролик ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини беради

Олам

image

Германия Мудофаа вазирлиги Украинага бир миллиард евродан ортиқ ҳарбий ёрдам пакети тақдим этилишини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида келтирилган.

"Германия келажакда Украинага энг зарур бўлган нарсалар билан ёрдам беришда давом этади”, дейди Германия Мудофаа вазири Борис Писториус.

Қайд этилишича, қишда муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш учун Украина умумий қиймати 1 миллиард еврога тенг Patriot, IRIS-T ва Gepard ҳаво мудофаа тизимларини олади.

Пакетга ҳарбий хизматчилар учун 20 миллион евролик қурол-яроғ, транспорт воситалари ва жиҳозлар ҳам киритилган.

Patriot тизими Киевга Бундесвер захираларидан тақдим этилади ва бошқарув станцияси, радар мосламаси, саккизта учириш мосламаси ва 60 дан ортиқ ракеталарни ўз ичига олади.

“Уни бошқарадиган украиналик ҳарбийларни тайёрлаш яқин ҳафталарда бошланади”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Германия  IRIS-T SLM ўрта масофали зенит-ракета тизими ва битта IRIS-T SLS қисқа масофали ҳаво мудофаа тизимини ракеталар билан таъминлайди.

Вазирликнинг билдиришича, ушбу таъминот билан Германия ўтган ойларда Украинага берган ваъдаларини бажаради.

"Қайд этиши керакки, ўқ-дориларни етказиб бериш тўхтамаяпти, ҳозирда 155 мм калибрли снарядларни жўнатишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бундан ташқари, яқин ҳафталарда Украина яна 10 та  Leopard 1A5 танки, учта Gepard зенит қуроли, 15 та зирҳли юк машинаси ва 20 та зирҳли тиббий машина олади", дейилган бу ҳақдаги маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг вақтинчалик бюджетига киритилмаган бўлса-да, Вашингтон Киевга 200 миллион долларлик янги ёрдам пакетини эълон қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина мудофаа тизимлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made