Ғайриоддий яккашох кийик фотоқопқонга тушди (видео)

Interesting

−

image

Эстониянинг Сааремаа оролида ўрмон камераси бошининг ўртасида ғайриоддий ўсимтаси бўлган эркак кийикни тасвирга олди. Ноёб кадрларни Lutreola Foundation табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди. 

Видеоёзувда ҳайвон ўрмонга ўрнатилган фотоқопқон объективида хотиржам пайдо бўлади. Кийикнинг пешонаси марказида кичик қўшимча шохни эслатувчи якка ўсимта яққол кўзга ташланади.

Мутахассислар ҳозирча фақат видеоёзувнинг ўзига қараб ушбу шохнинг ўсиб чиқиш сабабини аниқ айта олмаяпти. Ғайриоддий ўсимта ўрмон жониворига афсонавий яккашохга ўхшашлик бахш этади, бироқ аслида бу шохлар ривожланишининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.

Биологларнинг билдиришича, ёввойи туёқли ҳайвонларда бундай аномалиялар табиатда баъзан учраб туради ва жароҳатлар ёки организмдаги бузилишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аввалроқ, шунга ўхшаш бир шохли кийиклар Европанинг бошқа мамлакатларида, масалан, Словенияда ҳам қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралиялик тадқиқотчилар ўзига хос кичик шохлари бўлган янги маҳаллий асалари турини кашф этганди ва унга мос равишда Megachile Lucifer номини берган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends