Франциянинг собиқ Президенти вафот этди
World
−
03 December 2020 9299 1 minute
Франциянинг собиқ Президенти Валери Жискар д'Эстен вафот этди. Бу ҳақда "Europe 1" томонидан хабар қилинган.
Сиёсатчи 94 ёшида Францияда вафот этган. Собиқ давлат раҳбарининг ўлимига SARS-CoV-2 коронавируси асоратлари сабаб бўлган.
Таъкидланишича, у жорий йил сентябрь ойи бошида Париждаги клиникага ўпка инфекцияси ташхиси билан ётқизилган, аммо унга коронавирус ташхиси қўйилмаган.
Ноябрь ойи ўрталарида эса ОАВ уни Тур шаҳридаги шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар тарқатган.
Маълумот учун, Жискар д'Эстен 1974 йилдан 1981 йилгача Франция Президенти бўлган.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September