Volkswagen`да олиб ўтилаётган қурол тўхтатиб қолинди
Local
−
03 September 2019 5153 1 minute
Божхона ходимлари томонидан яна бир қонунбузилиш ҳолатига чек қўйилди.
Сурхондарё вилояти “Сариосиё” чегара божхона постига қўшни давлатдан ўзининг “Volkswagen Jetta” русумли енгил автомашинасида кириб келган хорижий давлат фуқароси Ю.А. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув натижасида, ушбу шахснинг автомашинасида божхона юк декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган пневматик тўппонча, 5 дона газ баллони ва 630 дона пўлат ўқлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Live
All