ФНҚИЗ 22 сентябрдан ёнилғи нархини пасайтиради

Local

−

image

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи жорий йилнинг 22 сентябрь санасидан эътиборан белгиланган муддатга ишлаб чиқарилаётган дизель ёқилғиси учун нархларни тушириш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Энергетика вазирлиги хабар берди.

Унга кўра:

•    заводнинг ўзидан бир тонна маҳсулот учун, акциз солиғи билан 5 млн 600 минг сўмгача (якуний истеъмолчига ҳудди шу миқдор акцизсиз 5 млн 201 минг сўм) 

•    республика ҳудудида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” AЖ нефт базаларидан акциз билан бир тонна маҳсулот учун 5,500 минг сўмгача (якуний истеъмолчига ҳудди шу миқдор, акцизсиз 5 млн 101 минг сўм этиб белгиланди).

Аввалроқ, Ўзбекистонда импорт қилинган ва маҳаллий Аи-92 маркали бензин нархи архонлашгани ҳақида хабар берган эдик.


Tags

Rate Count

369

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends