Финляндия Россия чегарасида танкларга қарши ҳандақ қазимоқчи

World

−

image

Финляндия Украина мисолига таяниб, шарқий чегарада танкларга қарши ғовлар тизимини ўрнатиш имкониятини кўриб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Паси Вялимяки “Bloomberg”га маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия Украинадаги чўзилиб кетган урушга қарамай, ўз ҳарбий салоҳиятини тиклашни ва техника захираларини тўлдиришни бошлаган. Финляндия ушбу қайта қуролланишнинг олдини олиш имкониятига эга бўлмагани сабабли, ҳокимият органлари асосий эътиборни жиловлашга қаратмоқда. Вялимякининг айтишича, Россия ҳарбий раҳбариятини ҳар қандай ҳужум қилишга уриниш муваффақиятсизликка маҳкум эканига ишонтириш зарур.

“Биз ҳозирда қилаётган барча нарсаларимиз – хоҳ умуман альянс (НАТО) ҳақида, хоҳ хусусан Финляндия ҳақида гапираётган бўлайлик, Россия янада ичкарига илгариламаслиги учун ана шундай жиловлаш чегарасини яратишга қаратилган”, дейди у. 

Генералнинг билдиришича, Украина кучлари ҳужум қилаётган қўшинларни жиловлаш учун кенг тармоқли мудофаа чизиқлари ва танкларга қарши ғовлардан фойдаланмоқда. Унинг сўзларига кўра, томонларнинг ҳеч бири йирик миқёсли манёврли қўшин операцияларини қайта бошлаш учун бундай мудофаани ёриб ўтишнинг ишончли усулини топа олмаган. Россиянинг Финляндия билан чегараси узунлиги 1340 км ни ташкил этади. Бу НАТОнинг Россия билан бутун қуруқликдаги чегарасининг тахминан ярми дегани. Финляндия ҳокимияти шимолнинг шафқатсиз об-ҳаво шароитида бундай истеҳкомларни жойлаштириш самарадорлигини аниқлаши керак бўлади. 

“Агар биз истеҳкомлар қуришни ҳамда Украинадаги каби чуқурликдаги танкларга қарши зовурлар ёки ғовлар қазишни бошласак, табиатимизнинг хусусиятлари уларни сунъий ҳовузларга айлантириши учун қанча вақт кетади?” дейди Вялимяки.

Унинг сўзларига кўра, Россия аллақачон сақлаш базаларини замонавий Т-90 танклари, пиёдаларнинг жанговар машиналари ва 2С19 “Мста-С” ўзи юрарадиган гаубицалари билан тўлдиришни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Финляндия Қуролли кучлари хавфсизлик соҳасидаги вазиятнинг ёмонлашуви фонида тахминан 100 миллион евро миқдорида бир миллион дона пиёдаларга қарши мина харид қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends