FIFA ваъда қилган 250 млн доллар ҳалигача клубларга етиб бормади – ОАВ

Sport

image

FIFA 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этмаган клубларга ваъда қилинган 250 миллион долларлик бирдамлик тўловларини ҳалигача ўтказмаган. Бу ҳақда “Daily Express” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ушбу маблағлар мусобақадан тушган даромадни бутун футбол тизими бўйлаб тақсимлаш ҳамда турнир иштирокчилари билан унда қатнашмаган клублар ўртасидаги молиявий тафовутни қисқартириш мақсадида ажратилиши режалаштирилган эди.

Дастлабки режага кўра, ҳар бир юқори дивизион клуби 50 минг фунт стерлинг (тахминан 67,5 минг доллар) миқдорида тўлов олиши керак эди. Бироқ ҳозиргача ушбу маблағлар клублар ҳисоб рақамларига ўтказилмаган.

Маълумот учун, 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 14 июндан 13 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтди. Мусобақада 32 та жамоа иштирок этди. Финалда Англиянинг “Челси” клуби Франциянинг “Париж Сен-Жермен” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2029 йилда ўтказилиши режалаштирилган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ўтказилмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends