2029 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бекор қилиниши мумкин
Спорт
−
03 август 2466 1 дақиқа
2029 йилда ўтказилиши режалаштирилган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ўтказилиши хавф остида қолмоқда. Бу ҳақда “Daily Express” нашрининг хабар берди.
Манбага кўра, FIFA ва Европанинг етакчи клублари ўртасида турнирда иштирок этиш масаласида ҳозирча келишувга эришилмагани сабабли мусобақа ўтказилмаслиги мумкин.
Шунингдек, турнир мезбони ҳали расман аниқланмаган. Австралия, Янги Зеландия, Бразилия, Германия, Мексика ва Англия мусобақани қабул қилиш истагини билдирган. Бироқ ҳозирча Қатар ва АҚШ асосий номзодлар сифатида қаралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, клублар ўртасидаги сўнгги Жаҳон чемпионати 2025 йил 14 июндан 13 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтган эди. Унда 32 та жамоа иштирок этди. Финалда Англиянинг “Челси” клуби Франциянинг “Париж Сен-Жермен” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган эди.
Live
Барчаси