FIFA президентлиги сайловида кимлар иштирок этади?

Sport

−

image

Бугун, 18 ноябрь куни Халқаро футбол федерациясининг 2027 йил 18 март куни Марокашнинг Работ шаҳрида бўлиб ўтадиган FIFA президентлик сайловига номзодларни рўйхатдан ўтказиш учун аризалар қабул қилишнинг сўнгги куни. Ҳозирга қадар 4 киши FIFA президентлиги учун курашиш ниятини билдирган.

FIFA 77-Конгресси 2027 йил 18 март куни Марокашнинг Работ шаҳрида бўлиб ўтади. Конгресс доирасида ташкилот президентлигига сайловлар ҳам ўтказилади. Номзодларни рўйтини тақди этиш сайловдан тўрт ой олдин якунланади. Номзодлар камида бешта FIFA аъзо ассоциациясининг қўллаб-қувватлашига эга бўлиши керак. Шунингдек, улар сўнгги 5 йилнинг камида 2 йилида FIFA, конфедерациялардан бири ёки миллий футбол ассоциациясида футболчи ёхуд расмий шахс сифатида фаолият юритган бўлиши лозим.

Хош ҳозирча номи тилга олинаётган 4 нафар номзодлар кимлар?

Жанни Инфантино.  FIFAнинг амалдаги президенти. FIFA’нинг амалдаги раҳбари Жанни Инфантино тўртинчи муддатга ўз номзодини илгари сурмоқчи. У 2016 йилда ташкилот президенти этиб сайланган ва коррупция можаросидан кейин истеъфога чиққан Зепп Блаттернинг ўрнини эгаллаган. Кейинчалик, 2019 ва 2023 йилларда рақобатсиз тарзда қайта сайланган.

Инфантино навбатдаги сайловда ҳам асосий даъвогар ҳисобланади. Жорий йилнинг июль ойида “The Guardian” нашри FIFA аъзо ассоциацияларининг аксарияти уни қўллаб-қувватлашини билдиргани ҳақида хабар берган эди.

Бироқ кейинчалик FIFA’нинг Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқининг бир қисмини сотиш режалари атрофида можаро юзага келди. Ташкилот ушбу режадан воз кечишга мажбур бўлди.

UEFA FIFA турнирларини бойкот қилишга чақирган бир пайтда Инфантино юзага келган вазият учун узр сўради. UEFA унинг узрини қабул қилмаган бўлса-да, бу баёнот Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) билан муносабатларни юмшатишга ёрдам берди. Дастлаб Инфантинoни кескин танқид қилган ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа кейинчалик уни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси футболини бирлаштирувчи КОНКАКАФда эса Инфантинога муносабат турлича. Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) унинг истеъфосини талаб қилмаган, Африка футбол конфедерацияси (CAF) эса FIFA президентини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. 

Рамон Вега. Швейцариялик собиқ футболчи. Швейцария терма жамоасининг собиқ сардори Рамон Вега жорий йилнинг 7 октябрь куни FIFA президентлигига номзодини қўйиш ниятини эълон қилди.

У ўз мақсадини “глобал футбол оиласини қайта бирлаштириш, ҳақиқий ва узоқ муддатли ислоҳотларни амалга ошириш, FIFA’ни XXI аср талабларига мос равишда модернизация қилиш, ташкилот обрўсини тиклаш ҳамда футболга бўлган ишончни қайтариш” деб изоҳлади.

Вега 2015, 2019 ва 2023 йилларда ҳам FIFA президентлиги учун курашган, бироқ зарур қўллаб-қувватловга эга бўла олмаган. 

Филипп Диалло. Франция футбол федерацияси президенти. Франция футбол федерацияси президенти Филипп Диалло жорий йилнинг 16 ноябрь куни FIFA президентлигига номзодини эълон қилди. У UEFA Ижроия қўмитаси ҳамда FIFA Кенгашидаги Европа вакиллари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Диалло сайловда Инфантинoнинг асосий рақибларидан бири бўлиши кутилмоқда. UEFA таркибига 55 та миллий футбол ассоциацияси киради. 

Козо Тасима. Япония футбол ассоциациясининг фахрий президенти. Япония футбол ассоциациясининг фахрий президенти ва FIFA Кенгаши аъзоси Козо Тасима 2026 йил жорий йилнинг 5 ноябрь куни FIFA президентлигига номзодини қўйиш ниятини маълум қилди.

У бешта миллий футбол федерациясининг қўллаб-қувватлашига эга. Ташима Япония терма жамоасининг собиқ футболчиси бўлиб, мамлакат ёшлар терма жамоаларида ҳам фаолият юритган. У FIFA президентлиги учун курашаётган илк япониялик номзод ҳисобланади. 

FIFA’нинг 211 та аъзо ассоциациясининг ҳар бири, мамлакатининг катталиги ёки футболдаги ютуқларидан қатъи назар, сайловда биттадан овозга эга бўлади. Агар сайловда иккитадан ортиқ номзод қатнашса, биринчи босқичда ғолиб бўлиш учун номзод овоз бериш ҳуқуқига эга ассоциацияларнинг камида учдан икки қисми овозини олиши керак. Агар ҳеч ким бу натижага эриша олмаса, кейинги босқичларда энг кам овоз олган номзодлар навбатма-навбат курашни тарк этади. Жараён икки номзод қолгунига қадар давом этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends