FIFA Қатар мундиалидан қанча даромад қилгани маълум бўлди
Sport
−
17 December 2022 35082 1 minute
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатидан 10,5 миллиард доллар даромад қилди, бу кўрсаткич 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган турнирдан 1 миллиард долларга кўп.Бу ҳақда 16 декбар куни ташкилот кенгашида Жанни Инфантино маълум қилди.
"FIFA даромади 10,5 миллиард долларни ташкил этди. Тўрт йил аввалгидан 1 миллиард долларга кўп", дейди Инфантино.
Шунингдек, Инфантино Қатар мундиалини Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши мусобақа бўлганини айтиб ўтди.
"Кенгаш Қатардаги Жаҳон чемпионатини бир овоздан юқори баҳолайди. Турнир ўзига хос бирликни кўрсатди, мусобақада иштирок этган ва ушбу Жаҳон чемпионатининг тарихдаги энг яхшиси бўлишига ҳисса қўшган барчага раҳмат", дея таъкидлади FIFA Президенти.
Қатарда футбол бўйича Жаҳон чемпионати 20 ноябрь куни старт олди. Бугун, 17 декабрь куни Марокаш ва Хорватия терма жамоалари ўртасида 3-ўрин учун ўйин бўлиб ўтади. 18 декабрь куни финал баҳси ўтказилади, Аргентина ва Франция терма жамоалари чемпионлик учун курашади. Иккала ўйин ҳам Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28