Фарғонада юк машинаси ва йўловчи поезди тўқнашди. Қурбон бор
Crime
−
14 October 2020 10575 1 minute
Кеча, 13 октябрь куни соат 21:40 да Бувайда ва Қўқон темир йўл станциялари оралиғида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.
ГАЗ-53 русумли юк машинаси темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидасини бузган ва ёпиқ шлагбаумни айланиб ўтиш учун манёвр қилганда “Тошкент-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поезди локомотивининг ён томонига урилган.

Натижада юк машинаси жиддий зарар кўрган. Юк машина ҳайдовчиси Т.С. ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Локомотив ва биринчи вагон ҳам зарар кўрган. Йўловчилар орасида қурбон ва жабрланувчилар бўлмаган. Талафот кўрган Локомотив Қўқондаги базага олиб борилган. Йўловчи поездини бошқа бир электровоз манзилига етказган.
ЙТҲ натижасида йўловчи поезди 42 дақиқа ушланиб қолган. Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ҳодиса юзасидан суриштирув олиб боряпти.

Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August