Фарғонада ошхона ва новвойхона 1,9 млрд сўмлик газни ўмарди (видео)
Crime
−
09:52 335 1 minute
Фарғона вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.
Жумладан, Фарғона шаҳридаги Ёруғлик кўчасида фуқаро Т.М.га тегишли умумий овқатланиш шохобчасида ўтказилган хатлов давомида истеъмолчи табиий газ тармоғига тўғридан тўғри улангани аниқланган. Ҳолат бўйича 1 миллиард 561 миллион сўмлик табиий газ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Шунингдек, Қўқон шаҳридаги “Мисгарлик” маҳалласида фуқаро Д.Х.га тегишли новвойхонада лойиҳа-техник ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келингани маълум бўлган. Бу ҳолат бўйича 398 миллион 930 минг сўмлик зарар ҳисобланган.
Билдирилишича, аниқланган ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона туманида овқатланиш маскани табиий газ тармоғига ноқонуний уланган ҳолда газдан фойдаланиб келгани аниқланган эди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August